Ўзбекистон президенти шу ҳафта Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Туркманистонга боради. Учрашув кун тартибидан савдо-cотиқ, транспорт логистикаси, энергетика ва маданий соҳалар муҳокамаси жой олган. Қолаверса, Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари учрашуви ўтказилиши ҳам режада бор.
Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви 6 август куни Туркманистоннинг «Аваза» миллий туризм зонасида бўлиб ўтади. Саммитга тайёргарлик масалалари президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашувида муҳокама қилинди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 2021 йилга қолдирилган учинчи маслаҳат учрашуви вақти ҳозирча маълум эмас, бироқ Ўзбекистон унинг юзма-юз кўринишда бўлиб ўтишини кутмоқда. «Онлайн формат кўзда тутилаётгани йўқ», — деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг